ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания оиласининг 10 аъзоси ҳалок бўлди
Исроил аскарларининг 3 та ҳужуми оқибатида 24 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. ҲАМАС раҳбари Исмоил Ҳания оиласининг 10 аъзоси, хусусан унинг синглиси Заҳр Ҳания жанг қурбони бўлган. Фуқаролик мудофааси агентлиги матбуот котиби Маҳмуд Басалнинг АФП ахборот агентлигига айтишича, сешанба куни эрталаб Ҳания оиласига тегишли уй нишонга олинган.
ҲАМАС гуруҳи воқеани тасдиқлаб, Исроил қирғинида АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятини жавобгар, деб ҳисоблаган. Гуруҳнинг айтишича, Қўшма Штатлар иттифоқчисига сиёсий ва ҳарбий мақсадларини амалга ошириш учун вақт бермоқда.
ҲАМАС ўз баёнотида халқаро ҳамжамият ва БМТни жиноятчиларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Ҳаниянинг уч ўғли ва тўрт набираси ҳалок бўлган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг