ҲАМАС АҚШ фуқаросини озод қилди. У сўнгги тирик асир бўлиши мумкин
Фото: The Times of Israel
ҲАМАС гаровга олинган АҚШ ва Исроил фуқароси ҳисобланган Александер Иденни озод қилди. «The Times of Israel» нашрининг хабар беришича, Иден Халқаро қизил Хоч қўмитаси ходимларига топширилган. Ҳозирда у Исроил ҳудудида.
Таъкидланишича, 20 ёшли Александер яхши жисмоний ҳолатга эга эмас, унда мушак дистрофияси белгилари аниқланган. 2023 йил октябрь ойида қўлга олинган пайтда Исроил армиясида хизмат қилган Александер Америка фуқаролигига эга бўлган ҲАМАС қўлидаги сўнгги тирик асир бўлиши мумкин.
Америка Қўшма Штатлари раҳбари Дональд Трамп Яқин Шарққа ташрифи олдидан ҲАМАС асирдагиларни кўпроқ озод қилишдан умидвор эканлигини айтган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг