«Ҳайвонларни идентификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.
Мамлакатда ветеринария хизматини ривожлантириш учун Жаҳон банкининг 2,0 млн. АҚШ доллари ва Европа иттифоқининг 2,0 млн. АҚШ доллари грант маблағлари ажратилди.
Ушбу грантлар доирасида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳар бир вилоят учун 1 тадан ветеринария назорати остидаги объектларни дезинфекция ва дезинсекция қилувчи махсус автотранспорт (ДУК), совуткичли автомобиллар (авторефрижатор), 25 та замонавий видеоконфренсалоқа жиҳозлари (камера, микрофон, компьютер, дастурий таъминот, телевизор ва бошқалар), 1 000 донадан ортиқ автомат шприц, ҳамда 24 та чегара ветеринария назорати пунктларига замонавий лаборатор экспресс-анализаторлар (овоскоп, РН-метр, термометр, лактан), крематорийлар харид қилиниб, жойларга етказиб берилди.
Қайд этилишича, «Ҳайвонларни идентификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокамалардан ўтказилган ҳолда белгиланган тартибда ҳукуматга киритилди.
Республикадаги Ветеринария лабораториялари фаолияти ҳам тубдан такомиллаштирилмоқда. Жумладан:
Қўмита тасарруфидаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизимида ИСО 17025:2007 стандарти талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтказилди.
Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказида сертификатлаштириш органи ташкил этилиб, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштириш йўлга қўйилди.
VIS-SAYYOR – Лаборатория текширувлари ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизимининг техник шартлари ишлаб чиқилиб, ахборот тизими яратилмоқда.
Ҳурматли телетомошабинлар, ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ва эпизоотик барқарорликни таъминлаш ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, мамлакатда ветеринария хизматини ривожлантириш учун Жаҳон банкининг 2,0 млн. АҚШ доллари ва Европа иттифоқининг 2,0 млн. АҚШ доллари грант маблағлари ажратилди.
Ушбу грантлар доирасида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳар бир вилоят учун 1 тадан ветеринария назорати остидаги объектларни дезинфекция ва дезинсекция қилувчи махсус автотранспорт (ДУК), совуткичли автомобиллар (авторефрижатор), 25 та замонавий видеоконфренсалоқа жиҳозлари (камера, микрофон, компьютер, дастурий таъминот, телевизор ва бошқалар), 1 000 донадан ортиқ автомат шприц, ҳамда 24 та чегара ветеринария назорати пунктларига замонавий лаборатор экспресс-анализаторлар (овоскоп, РН-метр, термометр, лактан), крематорийлар харид қилиниб, жойларга етказиб берилди.
Шунингдек Қўмита ҳузурида ташкил этилган «Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси» ҳисобидан, 53 та махсус Дамас автомашиналари, 400 дан ортиқ термосумкалар, 1 000 дан ортиқ велиспед ва 500 га яқин мототранспортлар таъминот қилиниб, жойларга етказилди
Чегара ва транспортдаги ветеринария пунктлари 8 турдаги 128 дона ахборот коммуникация воситалари ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қўлланиладиган лаборатория жиҳозлари билан таъминланди.
Асосий юклар ҳаракатланувчи 12 та чегара божхона постларида замонавий дезинфекция ускуналарини ўрнатиш режалаштирилиб, бугунги кунгача 6 та чегара божхона постларида замонавий дезинфекциялаш ускуналари ўрнатилган дезинфекция йўлаклари тўлиқ ишга туширилди.
Қўмита ва унинг тизимида олиб борилаётган ишларни рақамлаштириш ва ахборот тизимларидан фойдаланиш учун
1 000 га яқин замонавий компьютер жамланмалари таъминот қилинди.
Ветеринария хизмати кўрсатиш учун шартномаларни оферта шаклига ўтказган ҳолда хизматлар учун тўловларни тўлиқ электрон тарзда, масофадан туриб амалга ошириш йўлга қўйилди.
Яна бир ўта муҳим масала таълим тизими билан боғлиқ. Ветеринария соҳасида таълим тизими тубдан янгиланиб, янгидан яратилди десак муболаға бўлмайди.
Жумладан, Ўзбекистонда ветеринария таълимини янада ривожлантириш ва ветеринария соҳаси бўйича малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3703-сон қарори билан, Собиқ Самарқанд қишлоқ хўжалик институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилди.
Бугунги кунда Қўмита тизимида 3 та олий таълим, 4 та техникум, 1 та академик лицей ва Кадрлар малакасини ошириш маркази ҳамда 3 та илмий-тадқиқот институтлари фаолият кўрсатмоқда.
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 34 та таълим йўналиши ҳамда 14 та мутахассислик бўйича жами 5 320 нафар талабалар таҳсил олмоқда.
2020/2021 ўқув йилида Хорижий давлатлар (Белоруссия, Латвия) билан ташкил этилган қўшма дастурлар асосида 95 нафар талабалар бакалавр ва магистр йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилинди.
Бугунги кунда Халқаро эпизоотик бюро билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни халқаро даражага олиб чиқиш мақсадида Америка Қўшма Штатларининг Миннесота Университети билан Самарқанд Ветеринария медицина институти ўртасидаги 2020-2023 йилларга мўлжалланган Ветеринария таълимининг TWINNING лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг мақсади ўқув дастурларини янгидан ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар билим даражасини янгилаш ва таълимнинг биринчи кун ваколатига мувофиқлигини таъминлашдан иборат.
Лойиҳа якунига кўра ветеринария таълимида бакалавриат ва узлуксиз таълимни такомиллаштириш, ветеринария эпизоотологияси ва озиқ-овқат соҳасидаги замонавий билимлар ва ҳайвонларни идентификациялаш, ахборот технологиялари ва тильдан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистонда ветеринария олий таълимининг 5 йиллик босқичи бўйича янги ўқув режа ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг