Ҳайдовчи икки нафар пиёданинг умрига зомин бўлди

10:24 21 Май 2018 Жамият
4638 0
Фото: donday-taganrog.ru

19 май куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида кўнгилсиз воқеа содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари  билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Манбага кўра, Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи, Ў.О. бошқарувидаги  “Нексия” русумли автомашинасини “Тошкент-Ўш” йўлининг 174 км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар, Ангрен шаҳрида яшаган (аёл) М.И. ва уч ёшли ўғли А.Б.ни уриб юборган.

Натижада М.И. ва А.Б. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай иккала жабрланувчи ҳам вафот этган.


 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер