Ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

16:22 17 Август 2025 Жамият
354 0

Фото: «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 18-21 август кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 18-19 августда 30-35 даража, 20-21 августда 33-38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 августда 15-20 даража, 19-21 августда 17-22 даража, кундузи 18 августда 30-35 даража бўлади, 19 августда 32-37 даража, 20-21 августда 34-39° бўлади.

ТошкентСирдарёЖиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 августда 15-20 даража, кундузи 18-19 августда 30-35 даража; 20-21 августда 32-37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 18 августда 32-37 даража, 19-21 августда 35-40 даража бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 18 августда 27-32 даража, 19 августда 30-35 даража, 20-21 августда 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 19-21 августда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 18 августда 18-23 даража, 19-21 августда 21-26 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер