Гулноза Матниязова учун Олимпиада омадли бошланди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Аёллар ўртасида дзюдо баҳсларида 70 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчимиз Гулноза Матниязова иштирокини ғалаба билан бошлади.
«Париж-2024» Олимпиадаси Гулноза Матниязова учун учинчиси ҳисобланади. Юртдошимиз илк босқичда КХДР вакили Сонг Мунни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.
Гулнозанинг кейинги рақиби жаҳон дзюдо юлдузларидан бири, япониялик Саки Низое ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг