«Гуллар фестивали» ғолибига «Дамас» берилади
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 25 август куни халқимизнинг Энг улуғ, Энг азиз байрами — Мустақиллик кунига бағишлаб Гулистон шаҳрида туман ва шаҳар ҳокимликлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ўртасида «Гуллар фестивали» кўрик-танлови ўтказилиши режалаштирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу кўрик-танловда мутлақ ғолибликни қўлга киритган жамоага олий мукофот – «Дамас» автомобили топширилади.
Бундан ташқари, танловда 1-ўринни эгаллаган 2 жамоанинг ҳар бирига 20 миллион сўмдан, 2-ўринни қўлга киритган 2 жамоага 10 миллион сўмдан ва 3-ўрин соҳиби бўлган 2 жамоанинг ҳар бирига 5 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилади.
Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларига мукофотлар Мустақиллик байрами арафасида тантанали тақдирлаш маросимида топширилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг