"Google" ўз ходимлари учун АҚШда шаҳар барпо этмоқчи
“Business Insider” хабарига кўра, автоном кампус компаниянинг Маунтин Вью шаҳридаги бош қароргоҳи яқинида қурилади.
Лойиҳа “Middlefield Park” деб номланган бўлиб, 16,18 гектар майдонни эгаллайди. Ундан турар жой бинолари, истироҳат боғлари, спорт майдончалари, савдо марказлари, ресторанлар ва бошқа зарурий инфратузилмалар ўрин олади. Шаҳарчада 1850 та турар-жой биноларини яратиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 20 фоизи Маунтин Вью муниципалитетига берилади.
“Google” томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, кампусда велосипедда ёки яёв юришгина мумкин. Ваҳоланки, унда аҳолига керак бўлган ҳамма нарса 10 дақиқали масофада жойлашган бўлади.
Маълумотларга қараганда, шаҳар лойиҳаси ривожланишнинг дастлабки босқичида бўлиб, шаҳарчанинг қурилиш нархи ва тафсилотлари ҳали ошкор этилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг