Голландияда метро поезди тўсиқни бузиб ўтиб, Китнинг Думига осилиб қолди

18:42 02 Ноябрь 2020 Дунё
1355 0

Голландиянинг Роттердам ва Спейкениссе шаҳарлари ўртасидаги қатнайдиган метро поезди тўсиқни бузиб ўтиб, 10 метр баландликда осилиб қолди. Уни каналга қулаб тушишидан кит думлари шаклида ясалган улкан ҳайкалтарошлик намунаси сақлаб қолди, деб хабар берди Dutch News.

Авария De Akkers бекатида рўй берган. Ушбу станция Капелле-ан-ден-Эйсселдан Роттердамгача бўлган икки йўналишнинг сўнгги нуқтаси ҳисобланади. Машинист поезддан ўзи тушган ва уни шифохонага олиб кетишган.

Полициянинг хабар беришича, ҳодиса пайтида поезднинг ичида машинистдан бошқа ҳеч ким бўлмаган. «Кит Думлари» ҳайкали эса полиэстердан ясалган бўлиб, 2002 йил айнан шу нуқтага ўрнатилган эди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер