Ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширилди

17:17 17 Октябр 2022 Спорт
952 0

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан мунтазам спорт ўйинлари ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 17 октябрь куни Хоразм вилоятида спортнинг мини-футбол тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев иштирок этиб, барча спортчиларга мусобақа давомида омад ёр бўлишини тилади.

Муросасиз ва қизғин ўтган бахсларда 1-ўринни "Темирйўлчи", 2-ўринни "Лочинлар" ва 3-ўринни "Автойўлчи" жамоалари қўлган киритди.

Ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер