Германиянинг тил бўйича сертификат берадиган марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди

02:01 14 Апрель 2023 Сиёсат
876 0

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Германия Федератив Республикаси «GP Gunter Papenburg AG» компанияси Бошқарув кенгаши аъзоси Ангела Папенбург билан учрашди.

Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига немис тилини ўргатиб, кейинчалик уларни Германияда маълум бир мутахассислик бўйича тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, немис тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатлар берадиган Германиядаги махсус марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Бунда машинасозлик, йўл қурилиши каби тор мутахассисликларга эътибор қаратилди. Юртимиздаги профессионал таълим муассасалари билан ҳамкорликда тор мутахассисларни тайёрловчи марказ очиш масаласи бўйича ҳам фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер