Германиянинг Ўзбекистондаги IT университетлари ва юртимиз етакчи университетлари ўртасида IT йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилди
Рақамли технологиялар вазирлиги, IT соҳасида фаолият юритаётган унивеститетлар раҳбарлари ҳамда Германия Федератив Республикасининг олий таълим ташкилотлари раҳбарларидан иборат делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимизда сўнгги йилларда ахборот технологиялари соҳида бўлаётган ривожланиш тенденциялари ҳамда рақамли таълим соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар, шуниндек, рақамли таълимни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Германиянинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган IT университетлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Жумладан, Германиянинг Эрфурт амалий фанлар университети, Илменау техника университети, Фриедрич-Счиллер университети, Шмалкалден университети ҳамда Ўзбекистоннинг Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети, Тошкент шаҳридаги Амитй университети, Тошкент халқаро таълим университети, «IT Park University» университетлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг