Германияда икки киши Москва фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди

17:37 18 Апрель 2024 Дунё
537 0

Иллюстратив фото

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Барбок Баварияда икки киши Москва фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинганидан кейин Россия элчиси Сергей Нечаевни чақиртирди.

Аввалроқ, Германия Федератив Республикаси Федерал Бош прокуратураси томонидан Германия ва Россиянинг икки фуқароси Диетер С. ва Александр Ж. Федерал жиноят полицияси идораси ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. Бавария давлат жиноий полиция бошқармаси томонидан уларнинг уйларида ва иш жойларида тинтув ўтказилди.

Қўлга олинганлар Америка ҳарбий базаларида жосуслик фаолиятини амалга оширгани ва транспорт йўлларига ҳужумлар режалаштиришгани гумон қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер