«Gentra» автомашинаси каналга тушиб кетди
Жорий йилнинг 22 июль куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Занг» каналига «Gentra» русумли автомашинаси тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва техника ёрдамида автомашинани каналдан чиқариб олган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг