"General Motors" 5000 кишини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

15:27 05 Апрель 2023 Дунё
815 0

Иллюстратив фото

Американинг "General Motors" автомобилсозлик компанияси ўз ходимларига товон пули билан ихтиёрий равишда ишдан бўшатиш дастурини йўлга қўймоқда.

Ишлаб чиқарувчи ушбу дастур ёрдамида 5 мингта иш ўрнини қисқартиришни режалаштиргана. Бу орқали компания 2023 йилдан йилига 1 миллиард долларни иқтисод қилишни мўлжаллаган.

"General Motors" маблағни тежашга мажбур. Чунки компания кейинги бир неча йил ичида янгиликларни жорий этиш ва ички ёнув двигателларидан электр двигателларига ўтиш учун 35 миллиард доллар сармоя киритмоқчи. Хусусан, 2025 йилга бориб "General Motors" электр моделлар сонини 30 тага етказишни мўлжалламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер