Гендер тенглик соҳасида тизимли ўзгаришларни илгари суриш бўйича ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилади

19:12 15 Декабрь 2022 Сиёсат
577 0

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида «Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш орқали тенгликка эришиш» қўшма лойиҳаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Сенат Раиси Танзила Нарбаева, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска, Олий Мажлис юқори палатаси масъул ходимлари, БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлис иштирокчилари Олий Мажлис Сенати ва БМТТДнинг «Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш орқали тенгликка эришиш» қўшма лойиҳасини амалга ошириш якунларини, шунингдек, 2023 йилги иш режасини муҳокама қилди.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳанинг асосий мақсади гендер тенглик ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш соҳасида тизимли ўзгаришларни тарғиб қилиш, шунингдек, жамиятда мустаҳкам ўрнашиб қолган стереотиплар ва меъёрларни ўзгартиришдан иборат.

Сенат Раиси Т. Нарбаева лойиҳа билан ҳамкорликда ўтказилган умуммиллий тадқиқот у ўтказилган ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида гендер стереотиплар ва патриархал муносабатларнинг келиб чиқиш сабабларини, шунингдек, аҳоли ўртасида камситишнинг турли шаклларини аниқлашга ёрдам берганини таъкидлади. Жумладан, биргаликда ишлаб чиқилган тавсияларни қўллаш минтақавий, туман ва маҳаллий миқёсда яхлит ва тизимли ўзгаришларни амалга оширишга, ахборот-маърифий томондан қўллаб-қувватлашга, фуқароларнинг масъулиятини оширишга туртки беради.

Ўз навбатида М. Димовска сўнгги вақтларда Ўзбекистон гендер тенглиги масалалари бўйича қатъий ижобий натижаларга эришганини таъкидлади. Халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг бундай ижобий имижи аллақачон шаклланган ва бу умумеътироф этилган ҳақиқатдир. Шубҳасиз, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди, бу борада муҳим қадам ва саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб, тизимли ва изчил давом эттирилмоқда.

Мажлис якунлари бўйича етакчи аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, хотин-қизлар учун ижтимоий-иқтисодий шарт-шароит ва имкониятларни яхшилаш, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва бунга қарши курашиш соҳасидаги қўшма лойиҳа доирасида 2023 йилга мўлжалланган йиллик иш режаси юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер