«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 14 февраль куни «Гендер тенглик фаоли» миллий танлови республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Танловнинг асосий мақсади ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, соҳада амалга оширилаётган илғор тажрибаларни аниқлаш ва тарғиб қилиш, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат.
Мазкур танловда гендер тенгликни таъминлашда энг фаол бўлган туман, ҳудудий ва республика ташкилотлари, ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари тақдирланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг