Газетани варақланг ва ўзингиз баҳо беринг

17:44 25 Ноябрь 2024 Жамият
354 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолиятини ривожлантириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар самараси Сурхондарё вилоятида ҳам бўй кўрсатмоқда. Энг муҳими, бугун хориж технологиялари асосида чоп этилаётган газета ва журналларни варақласангиз, баҳри дилингиз очилади.

Айни пайтда воҳада 37 та газета ва журнал, иккита телевидение, битта радиоэшиттириш ва қатор матбаа корхоналари фаолият кўрсатяпти.

— Президентимизнинг 2020 йил 16 мартда «Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан мамлакатимизда ноширлик ва матбаа соҳаси оёққа турди, десам муболаға бўлмайди. — дейди «Surxon-nashr» нашриёти раҳбари Жума Шайматов. — Фаолиятимизни 2005 йилда 1 дона компьютер жамланмаси ва чоп этувчи кичик дастгоҳ билан бошлаган эдик. Узоқ йиллар ижарама-ижара юрдик, биномиз ҳам йўқ эди. Ҳозирда замонавий бинога эгамиз. Япония, Германия ва Хитойда ишлаб чиқарилган энг сўнгги турдаги 30 га яқин ускуналаримиз бор. Хитой, Ҳиндистон ва Эрондаги машҳур компаниялар мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиб, фаолиятимизни йилдан-йилга кенгайтириб бораяпмиз.

Шунингдек, «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари бирлашган таҳририяти босмахонасида ҳам иш жараёни жуда қизғин. Бу ерда газета ва журналлар Ҳиндистон ва Хитойдан келтирилган энг сўнгги русумдаги технологияларда тез ва сифатли чоп этилмоқда.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ташкил этилган пресс-турда журналистлар вилоятдаги босмахона ва нашриётлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер