Ғамхўрликнинг олий намунаси

23:21 13 Июнь 2024 Жамият
414 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Учқудуқлик Артём Шипицин 2003 йилда таваллуд топган. Ота-онаси ажралиб кетгач, онаси билан қолди. Кўп ўтмай, волидаси ҳам вафот этди. У Томди туманидаги болалар шаҳарчасида вояга етди. Мактабда ўқиб, ҳунар ўрганди. Унга ҳар доим давлатимиз томонидан меҳр-мурувват кўрсатилиб келинди. Учқудуқ туманида уй-жойга муҳтож киши сифатида рўйхатга олинди.

Яқинда Артёмга Учқудуқ шаҳрининг «Дўстлик» МФЙдаги кўпқаватли уйдан алоҳида хонадоннинг калити топширилди.

— Давлатимиз ғамхўрлигини доим ҳис қилганман. Ҳеч кимдан кам бўлмай ўқидим, ҳунар эгалладим, — дейди Артём Шипицин. — Энди билимим ва ҳалол меҳнатим билан Ватанга хизмат қиламан. Битта орзум ўз уйим бўлиши эди. Мана, энди олдимга қўйган ниятларимга эришиш учун йўл очилди.

Артёмга топширилган уйда барча маиший ва ошхона шароитлари яратилган. Албатта, ўз бошпанасига эга инсоннинг бахти ҳам тўкис бўлади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер