«G20» саммитига барча аъзо давлатлар раҳбарлари, жумладан, Владимир Путин ҳам таклиф қилинди — Индонезия молия вазири

00:02 22 Апрель 2022 Дунё
1390 0

Иллюстратив фото

«G20» гуруҳига кирувчи барча давлатлар раҳбарлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ҳам «G20» саммитига таклиф этилган. Бу ҳақда пайшанба куни «G20»га бу йил раислик қилаётган Индонезия молия вазири Шри Муляни Индравати маълум қилди.

Шри Муляни Индравати Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки бошқарув органларининг баҳорги сессиясида жаҳон иқтисодиётини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган семинарида шу ҳақда айтиб ўтди. 

Тадбир бошловчиси Владимир Путиннинг жорий йил кузида Бали оролида бўлиб ўтадиган «G20» етакчилари йиғилишида келиш-келмаслигини сўради. 

«Биз таклиф қилдик», деб жавоб берди вазир таклифномалар олдиндан юборилишини таъкидлаб.  «Катта йигирматаликка кирувчи барча давлатлар аллақачон таклифномаларини олган», деди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер