ФВВ кучли шамол вақтида хавфсизлик чоралари бўйича муҳим тавсиялар берди 

15:45 27 Май 2022 Жамият
839 0

Кучли шамол вақтида хавфсизлик чоралари:

— яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;

— электр ва газ воситаларини ўчириш;

— кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;

— кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;

— шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;

— очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;

— бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;

— кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобилларни дарахтлар остида қолдирмасликни тавсия этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер