Футбол бўйича Сербия чемпионатида қайғули воқеа юз берди
Сербиянинг «Раднички» жамоаси бош мураббийи Младен Жижович ўйин вақтида вафот этди. Бу ҳақда “Sports.ru” хабар берди.
Кеча, 3 ноябрь куни Сербия Суперлигасининг 14-тури доирасида «Младост» клуби ўз майдонида «Раднички» клубини қабул қилди.
Ўйиннинг 22-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда меҳмонлар устози Младен Жижович ҳушидан кетиб, майдонга йиқилиб тушди. Тез ёрдам машинаси уни шифохонага олиб кетди.
Ўйиннинг 41-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда мураббийнинг вафот этгани ҳақидаги хабар стадионга етиб келди. Футболчилар бу воқеадан айнан ўйин бўлаётган пайтда хабар топди. Бош ҳакам эса баҳсни давом эттирмасликка қарор қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг