Фуқарони АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
Мексика орқали фуқарони АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.К.нинг ишончига кириб, уни 30 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, 11 200 АҚШ доллари ва 50 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг