Фуқарони айланма йўл билан АҚШга юбориш эвазига 14 минг доллар олганлар ушланди

17:23 02 Октябр 2024 Жамият
359 0

Фото: Прокуратура департаменти

Фуқароларни хорижий давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар А.Н. ва Д.И. фуқаро А.Ж.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Ф.У. фуқаролар Қ.Ҳ. ва С.К.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Англия давлатига ишга юбориши эвазига 2 500 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўм пулини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер