Фуқаролар билан очиқ мулоқот
Фото: Бош прокуратура
Республика ишчи гуруҳи таркибида Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан Қашқадарё вилоятида оммавий сайёр бўлиб ўтмоқда.
Навбатдаги қабул Миришкор туманида бўлиб ўтди, унда Миришкор, Касби, Қарши туманларидан келган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг дарду ташвишлари ва муаммолари эшитилди.
Қабулда 37 та мурожаат келиб тушди, шундан биттаси ижобий ҳал қилинди, 17 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва қолган мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди.
Вилоятда сайёр қабуллар давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг