Фумио Кисида расман Япония бош вазири лавозимига қачон қайта сайланиши маълум бўлди

23:34 01 Ноябрь 2021 Дунё
1523 0

Фото: AP

Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЛДП) ва унинг коалициядаги ҳамкори «Комэйто» партияси қонун чиқарувчи ҳокимият қуйи палатасига сайловлар якунланиши муносабати билан 10 ноябрь куни мамлакат парламенти сессиясини чақиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда "Kyodo" агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ҳукмрон коалиция вакиллари шу орқали Японияда янги коронавирус тарқалишига қарши стратегия, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш чораларини муҳокама қилишни бошлаш ниятида. 

Бундан ташқари, сессия давомида Япония бош вазири Фумио Кисида расман ҳукумат раҳбари лавозимига қайта сайланади.

Сессияни чақириш парламентнинг ҳар икки палатаси раҳбарияти томонидан фракциялар билан келишилган ҳолда амалга оширилади. ЛДП ва «Комэйто»нинг ҳукмрон коалиция аъзолари сифатидаги ушбу масала бўйича позицияси ҳал қилувчи.

Сайловлар натижасига кўра, ЛДП 465 ўриндан 261 тасини қўлга киритди. «Комэйто» 32 та мандатга эга бўлди. Ўз навбатида, асосий мухолифатдаги Конституциявий-демократик партия (КДП) қуйи палатадаги 13 ўринни йўқотиб, 96 мандатга эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер