Франциялик вирусолог: “Гидроксихлорохин коронавирусда хавфсиз!“

23:24 27 Май 2020 Дунё
1008 0

Франциялик таниқли микробиолог Дидье Раульт коронавирусга чалинганларни даволашда қўлланилаётган гидроксихлорохин ўлим хавфини ошириши тўғрисидаги тадқиқот хулосасига қўшилмаслигини айтди.

У Lancet тиббиёт нашрида эълон қилинган тадқиқот натижаларига нисбатан ана шундай фикр билдирди. Тадқиқот муаллифлари юзлаб касалхоналардаги 96 минг беморнинг даволаниши тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, гидроксихлорохин коронавирусга чалинганларда ўлим хавфини оширади деган хулосага келганди.

Шифокорнинг “Твиттер“да ёзишича, у гидроксихлорохин ва азитромицин бирикмасидан фойдаланмоқда, натижада унинг Марселдаги тадқиқот клиникасида беморлар ўлими 0,5 фоизни ташкил этмоқда.

Франциялик профессорнинг таъкидлашича, агарда миқдорда қаттиқ адашиладиган бўлса, гидроксихлорохин дарҳақиқат соғлиқ учун хавфли.

“Ўнлаб йиллардан бери ортиқча муаммоларсиз фойдаланиб келаётган дориларимизни йўқ қилиб, бир неча баравар қиммат ва самарасиз янги дорилардан фойдаланишимиз керакми?“, — дея савол берди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер