Франциядаги Авлиё Пётр ва Павл черкови бутунлай ёниб кетди

20:07 19 Июль 2020 Дунё
2195 0

Франциянинг Нант шаҳридаги Авлиё Пётр ва Павл черковида ёнғин келиб чиқди ва XVII асрга тааллуқли катта органи тўлиқ ёниб кетди.

«Катта черков бутунлай ёниб кетганлигини тасдиқлай оламан, энди у йўқ», деди Атлантика Луари ёнғин ва қутқарув бўлими бошлиғи Лоран Ферле.

Ёнғин 10 соат давом этган бўлиб, ўт ўчирувчилар кун бўйи ёнғинни ўчиришга уринишди ва жараён тўлиқ якунланган деб ҳисобланмайди.

Нант шаҳри прокурори ҳодиса юзасидан жиноий иш очди. Прокурор ёнғин қасддан амалга оширилган бўлиши мумкинлигини айтди.

Франция президенти эса «Твиттер»даги саҳифасида ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўчиришда кўрсатган хизмати учун миннатдорчилик билдирди.

Нантдаги Авлиё Пётр ва Павл черкови (XV-XVI асрлар) Франциядаги готика услубида қурилган энг йирик черковлардан бири. Бу Париждаги Нотр-Дамга қараганда олти метр пастроқдир. Черковдаги сўнгги ёнғин 1972 йилда келиб чиққан. 2008 йил сентябрига келиб, тиклаш ишлари олиб борилгандан сўнг, ғарбий фасаднинг ўрта аср кўриниши тикланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер