Франция элчиси Термиз давлат университетида бўлди
Фото: Халқ сўзи
Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелиа Бушез Термиз давлат университетига ташриф буюриб, мазкур олий таълим муассасаси ректори А.Мараҳимов билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан мулоқот қилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда ТерДу қошидаги академик лицейда француз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш йўлга қўйилган бўлиб, уни пухта ўзлаштирган талаба-ёшлар учун Франциянинг етакчи университетларида академик мобиллик асосида таълим олиши учун шароит яратиш борасида амалий ҳаракатлар бошланган.
Мулоқот чоғида бунинг учун зарур моддий-техник базани яратиш, кутубхона фондини Франциянинг "Hachette“, ”Didier“, ”Cle international" нашрлари томонидан чоп этилган адабиётлар билан бойитишда кўмаклашиш, грантлар ажратиш каби масалалар муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, академик мобиллик асосида таълим олиш истагидаги талабаларни моддий рағбатлантириш, Сурхондарёда француз тили ва маданиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда Франция олий таълим муассасалари билан Термиз давлат университети ўртасидаги яқин ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг