Филипп Киркоровнинг 87 ёшли отаси қидирилмоқда
Фото: РИА "Новости"
Россияда суд приставлари машинада тезликни оширганлик учун жаримани тўламаган 87 ёшли Бедрос Киркоровни қидирмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, қидирувдаги шахс россиялик қўшиқчи Филипп Киркоровнинг отаси.
Бедрос Киркоров умумий қиймати 6 минг рублни ташкил қилувчи 8 та жаримани тўламаган. Жарималардан 6 таси Новгород областида, иккитаси Москва областидаги қоидабузарликлар учун ёзиб берилган.
Манбанинг таъкидлашича, Бедрос Киркоров суд приставлари федерал хизмати билан низога боришни истамаса, “суд приставига мурожаат қилиши” таклиф қилинган.
Қарияга охирги жарима 14 февралда ёзиб берилган, қолганлари эса 2019 йилга тегишли.
Таъкидланишича, қария жаримани тўламаса, ҳайдовчилик гувоҳномасидан ва мамлакатни тарк этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Маълум қилинишича, Бедрос Киркоров юқори тезликларни яхши кўради. У Lexus RX270 машинасида ҳаракатланади.
Бедрос Филиппович Киркоров арман миллатига мансуб Болгария, собиқ иттифоқ ва Россия қўшиқчиси ҳисобланади. У Болгария ва Россия халқ артисти унвонларига эга.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг