Фиджида янги вирусли касаллик тарқалмоқда. Беморлар сони аллақачон 200 нафардан ошган
Иллюстратив фото
Фижи Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган ҳафта архипелаг оролларида кучли ёмғир ёғишидан кейин Денге иситмаси* билан касалланганлар сони сезиларли даражада ошди.
«Денга иситмаси билан боғлиқ 213 та ҳолат қайд этилди», дейди Фиджи соғлиқни сақлаш вазири Жеймс Фонг.
Касалликнинг белгилари кўнгил айниши, иситма, тошма, бош оғриғи ва бел оғриғидир. Фиджи юқумли касалликлар миллий қўмитаси ҳозирда касаллик билан зарарланган одамларга ёрдам кўрсатмоқда.
Ҳукумат Денге иситмаси билан боғлиқ вазиятни хавотирли, деб ҳисобламайди. Бироқ, шунга қарамай аниқланган ҳолатлар сони ўтган йилдагидан кўплиги айтилмоқда.
*Денге иситмаси (DEN-gee деб талаффуз қилинади) — вирусли касалликдир. У асосан дунёнинг тропик ва субтропик ҳудудларида чивинлар орқали юқади. Денге иситмаси гриппга ўхшаш жиддий касалликни келтириб чиқаради. Грипп ёки безгак каби бошқа касалликлар каби кўриниши мумкин. Касаллик одатда 3 дан 7 кунгача давом этади. Унинг оғир ҳолатлари данг геморрагик иситмаси (DHF) ёки данг шок синдромига (DSS) олиб келади. Ушбу асоратлар, айниқса, ёш болалар ва ўспиринлар учун хавфлидир. Роберт Кох институтининг маълумотларига кўра DHF ва DSS ўлим даражаси 6 дан 30 фоизгачани ташкил этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг