Фидойи меҳнатнинг муносиб эътирофи: Сенатда давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

19:06 30 Август 2023 Сиёсат
602 0

Бугун ислоҳотлар нафаси етмаган шаҳар, қишлоқ ва маҳалла қолмади. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги инобатга олиниб, йирик саноат корхоналари, янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилмоқда. Натижада мамлакатимиз иқтисодиёти мустаҳкамланиб, халқимиз фаровонлиги таъминланмоқда.

Буларнинг барчаси халқимизга эркинлик, рўшнолик олиб келган мустақиллик шарофати билан десак, муболаға бўлмайди. Бу сўзларнинг ортида қанчадан-қанча аянчли тақдирлар, азоб-уқубатлар, мислсиз меҳнат, фидойилик, жасорат ётибди. Шу боис юртимизда мустақиллик санаси ҳар йили катта шодиёналар, шукроналик тадбирлари билан қарши олинади.

Жонажон ватанимиз мустақиллиги, тараққиёти йўлида фидойилик кўрсатаётган, садоқат билан меҳнат қилаётганлар анъанага кўра истиқлол айёмида давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланади. 

Бу йил ҳам Президентимизнинг тегишли Фармонига кўра мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу мақсадлар йўлидаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги ибратли ишлари, шунингдек, ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир қатор ҳамюртларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Олий Мажлис Сенатида давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди. Мукофотларни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева топширди.

Тадбир давомида мукофотланганлар сўзга чиқиб, ўзларининг  камтарона меҳнатлари давлатимиз, Президентимиз томонидан юксак эътироф этилганини қайд этиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер