Фавқулодда вазиятларни олдини олишда инновацион технологияларнинг ўрни қандай?
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида Академия курсантлари ўртасида «Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда соҳа муаммоларини ечишда
Унда олий ҳарбий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти, ФВВ Академияси профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирни Академия бошлиғи, генерал-полковник Қобул Бердиев очиб, бугунги илмий-амалий анжуманни курсантларни интеллектуал салоҳиятларини, инновацион ғоя ҳамда истеъдодларини эркин намойиш қила олишларини таъминловчи ноанъанавий тарзда викторина шаклида ўтказилаётганини таъкидлаб, иштирокчи жамоаларга омад тилади.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида инновацион ва технологик ғояларни ҳар томонлама ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёш олимларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш юзасидан зарур чоралар кўрилаётгани, мамлакатимизда ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш масаласи комплекс характерга эга бўлиб, уни юқори даражада мустаҳкамлаш, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш билан бир қаторда, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосидан инновацион ёндашувни, илмий ишланмалар ва замонавий технологиялар яратишни тақозо этаётганини алоҳида таъкидлади.
Академиянинг 2-, 3-, 4-босқич курсантларидан таркиб топган 3 та жамоалар соҳа муаммоларини ечимига қаратилган 3 та шартлар асосида беллашишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан жамоаларни ҳар бир шарт бўйича чиқишлари 5 баллик тизимда баҳолаб борилди ва беллашув сўнгида ҳакамлар ҳайъати раиси ғолиб ва фаол қатнашган курсантларни эълон қилди.
Дўстона руҳда қизиқарли ўтган викторина натижаларига кўра, биринчи ўринни «Интеллект» жамоаси эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин «Технологлар» жамоасига насиб этди. Учинчи ўринни эса «Инновация» жамоаси эгаллади.
Тадбир якунида Академия раҳбарияти томонидан викторина ғолибларига, энг фаол иштирокчиларга ҳамда таклиф этилган меҳмонларга диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

— Янги Ўзбекистонда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда, — дейди майор
ФВВ Академияси катта ўқитувчиси, майор.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг