Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни газ-ҳаво аралашмасининг чақнашидан огоҳлантирди
Фото: Иллюстратив cурат
Маълумотларга кўра, бир йилда 8 миллиондан ортиқ ёнғинлар содир бўлади ва 150 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлади.
Бугунги ноқулай об-ҳаво шароитида мана шундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юқори ташкилот раҳбари ҳамда фуқароларни огоҳлантирди.
Куз ва қиш мавсумида ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, инсонларни ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўп кузатилади. Бу каби бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг асосий сабаби бепарволикдир!
Об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин.
Газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилишингизни сўраймиз:
— қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
тунги вақт аҳоли турар жойларида ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;
— ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
— иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;
— иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг;
иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
— газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланкалар орқали уланишга йўл қўйманг;
агарда хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар беринг.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг