Фото: Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати
Фарғона вилоятида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 26 июль куни соат 14:30 ларда Қўштепа туманида юз берган. Ўша куни 1950 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Э. «ВАЗ-2106» автомобилида 4Р-112 Фарғона ҳалқаси автомобиль йўлининг 228 километрида қайрилиб олиш жойида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Р. бошқарувидаги «Cobalt» автомобилига йўл бермай, қайрилиши туфайли ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда «ВАЗ-2103» автомобиль ҳайдовчиси Н.Э. тан жароҳати билан Қўштепа тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳайдовчи шифохонада вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг