Фарғонада қонунга хилоф равишда этил спирти ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

11:31 23 Апрель 2025 Жамият
175 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “F.” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бекор қилинган бўлса-да, МЧЖ масъул шахслари “Пакана” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида қонунга хилоф равишда 4 500 литр этил спиртини ишлаб чиқарганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер