Фарғонада онлайн қимор ўйинида ютқазган ўспирин ўз жонига қасд қилди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Данғара туманида ёш ўспирин "1Xbet" қурбони бўлиб, 16 млн. сўм учун ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолатга Бош прокурор матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.
Аниқланишича, 15 ноябрь куни Данғара тумани, Пишкарон маҳалласи, Сойсоҳили кўчасида яшаган 28 ёши бола ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг