Фарғонада микроавтобус ёниб кетди
Фото: Фарғона вилояти ФВБ
Фарғона шаҳридаги автотураргоҳдаги автотураргоҳда тўхтаб турган микроавтобус ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа бугун, 4 август куни соат 15:27 Фарғона шаҳар Дадхох кўчасида жойлашган автотураргоҳда юз берган. Аниқлик киритилишича, шу ҳудудда тўхтаб турган оқ рангли «ГАЗель» русумли микроавтобусда ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса жойига ёнғин қутқарувчилар соат 15:30 да етиб бориб, 15:31 да алангани ўраб олган ва 15:32 да батамом ўчирган.
«Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ», дейилади ФВБ хабарида.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг