Фарғонада “Lacetti” ҳайдовчиси 57 ёшли фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди

13:01 07 Октябр 2024 Жамият
234 0

Фото: Видеодан кадр

Фарғона вилоятида “Lacetti” уриб юборган фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Лавҳада айтилишича, Қўштепа туманидаги серқатнов йўлларнинг бирида ҳаракатланиб келаётган Lacettiʼнинг 30 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четига чиқиб кетиб, хонадонлардан бирининг дарвозасига бориб урилган.

Ҳодиса вақтида уйнинг кириш қисмида турган 57 ёшли фуқаро дарвоза ва “Lacetti” орасида қисилиб қолган. Оқибатда у оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер