Фарғонада инспектор чўкаётган 17 ёшли қизни қутқариб қолди

12:56 08 Август 2025 Жамият
336 0

Фарғонада инспектор Катта Фарғона каналида чўкаётган қизни қутқариб қолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 август куни туманнинг Навбаҳор маҳалласида яшовчи фуқаро Қодиров 102 рақамига мурожаат қилиб, нотаниш аёл Хўжақишлоқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган Катта-Фарғона каналида оқиб кетаётганлигини маълум қилган.

Зудлик билан воқеа жойига туман ИИБ профилактика инспектори, капитан Одилжон Ахмедов етиб бориб, ушбу аёлни фуқаро Қодиров билан бирга қутқариб қолишган.

Суриштирув ишлари давомида аниқланишича ушбу шахс 2008 йилда туғилган М.О. бўлган. Ҳозирда у даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ ҳам худди шу куни Фарғона вилояти Риштон туманида Қўриқлаш хизмати ходими чўкаётган фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолгани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер