Фарғонада фуқарони Ҳажга жўнатиш учун 500 доллар олган шахс ушланди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилиб, 500 доллар олган эркак ушланди. Бу ҳақда «Postda» хабар қилди.
Қайд қилинишича, Марғилон шаҳрида М.М. исмли шахс фуқаро С.З.ни Ҳаж зиёратига жўнатишини айтиб, 500 доллар олган ва пулни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан шаҳар тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг