Фарғонада 836 миллион сўмлик табиий газ ўғирлаган тадбиркор қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «Ў.Б.» хусусий корхонаси раҳбари фуқаро Б.Б. ва бошқалар Фарғона тумани, «Дамкўл» МФЙ ҳудудидаги корхонага қарашли бинода табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 835,7 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари фош бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг