Фарғонада ота икки фарзанди учун 180 млн сўм алимент тўлади

15:47 09 Август 2021 Жамият
885 0

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг тегишли буйруғига асосан қарздор Р.Азимовдан ундирувчи Ф.Азимова фойдасига икки нафар фарзандлари вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган. Бу ҳақда МИБ хабар берди.

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан алиментни олдиндан тўлаш тартиби қарздор Р.Азимовга тушунтирилганида, бунга етарли имконияти мавжудлигини маълум қилган.

Ундирувчи розилиги асосида Р.Азимов холислар иштирокида 180 млн. сўм алимент пулини миллий ва хорижий валюта кўринишида Ф.Азимовага тилхат асосида топширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер