Фарғона яна бир йирик кўргазмага мезбонлик қилмоқда

17:40 25 Сентябр 2019 Маданият
1205 0

Бугун Тошкент Ахборот Технологиялари Универститети Фарғона филиалида “Ictweek Uzbekistan 2019”ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида кўргазма иш бошлади.

Кўзланган мақсад, ахборот технологиялари соҳасида эришилган натижалар ва амалга оширилаётган лойиҳаларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш ва уларни муҳокамалардан ўтказишдир.

Бўлиб ўтаётган кўргазмада алоқа ускуналарини ишлаб чиқариш, компьютер ўйинларини дастурлаш, симли ва сунъий йўлдош орқали алоқа воситалари, маҳаллий тармоқларни яратиш, веб-дастурий маҳсулотни ишлаб чиқариш,электрон тижорат, IT-таълим соҳасида болаларни роботехника ва уларни дастурлашга мўлжалланган ноёб хизматлар тақдим этилмоқда.

- Ташкилотимиз 2018 йилда рўйхатдан ўтган ва ҳозирда компьютер дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шунингдек дастурий маҳсулотларни сотиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади,-дейди “Intellectual software technology ” масъулияти чекланган жамияти директори Муҳаммад Али Абдазов. – Бизнинг фирма барча турдаги улгуржи ва чакана савдо ҳамда ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш дастурларини ишлаб чиқариш ва ўрнатиш бўйича етакчилардан ҳисобланади. КўргазмадаЎзбекистон бўйлаб, талабларга мос, юқори сифатли, ишончли ва ҳимояланган ҳамда самарадорлиги билан ажралиб турувчи 40 дан ортиқ дастурий маҳсулотларни тақдим қиляпмиз.

“Ictweek Uzbekistan 2019” ҳафталигида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Фарғона туманидаги 28- ҳамда 9-умумтаълим мактабларига 10 тадан 20 дона замонавий компьютерлар ва принтерлар тақдим этилди.Шунингдек, юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган синф хоналарининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, “Ictweek Uzbekistan 2019” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасидаги кўргазма 27 сентябрь кунига қадар параллел равишда Тошкент, Фарғона шаҳарларида давом этади.

Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи”

.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер