Фарғона иссиқлик электр марказида қуввати 1 МВт бўлган навбатдаги қуёш фотоэлектр станцияси бунёд этилмоқда

20:15 23 Ноябрь 2023 Жамият
382 0

Марказнинг бино ва бўш ер майдонларига ўрнатилаётган станциянинг майдони 6300 квадрат метрни ташкил этади. Айни кунларда мутахассислар томонидан қуёш панеллари учун металл конструкциялар ўрнатилмоқда.

Мазкур станция фойдаланишга топширилиши натижасида йилига 1,8 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бунинг эвазига йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда иссиқлик электр станцияларида ўрнатилган қуёш панелларининг умумий қуввати 9,6 МВт бўлиб, жорий йил якунига қадар ушбу кўрсаткични 15 МВтга етказиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер