Фарғона экошаҳрида байрам шукуҳи

10:53 19 Июль 2024 Жамият
240 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳридаги Экошаҳар вилоят аҳли учун мароқли ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган маънавий-маърифий марказга айланмоқда. Экошаҳарда бунёд этилган янги амфитеатрда ҳар оқшом турли байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

«Чилла – истеъдодлар мавсуми» шиори остида фарғоналик хушовоз хонандалар ижросида гала-концерти бўлиб ўтди.

— Экошаҳарнинг файзли оқшомида маданият, санъат байрами шукуҳи кезмоқда, — дейди Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов. — Ўтган қисқа муддатда янги шаҳарча халқимизнинг севимли манзилига айланди. Чунки бу ерга келган сайёҳлар ноёб қурилиш архитектураси, сўлим табиат манзарасидан баҳра олади.

Таъкидлаш жоиз, Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Экошаҳарда бундай концерт дастурлари ҳар оқшом давом этиб, вилоят аҳли учун унутилмас таассуротлар туҳфа этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер