Европа Россия туфайли АҚШга ишончини йўқотди — «Politico»
Иллюстратив фото
Европа мамлакатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия билан яқинлашишга уринишлари туфайли АҚШ билан разведка маълумотларини алмашишдан қўрқмоқда. Бу ҳақда «Politico» нашри ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг хабар беришича, исми ошкор қилинмаган Польша ҳукумати амалдори аввалроқ Молдова хавфсизлик форумидаги нутқи вақтида, ҳозирги АҚШ маъмурияти билан разведка маълумотларини алмашиш борасида чуқур хавотир билдирган.
«У Варшавадаги элчихонага катта ҳурмат билан қараса-да, Вашингтондаги баъзи раҳбарларга ишончсизлик ва энг ёмон ҳолатда ҳам разведка маълумотлари Россияга сизиб чиқиши мумкинлигидан хавотирда эканлигини таъкидлади», — дейилади нашрда.
Аввалроқ, таҳлилчи Кристиан Меллинг АҚШ Европа ва Украинага нисбатан ишончсиз шерик сифатида ҳаракат қила бошлаганини ва уларга босим ўтказишга уринаётганини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг