«Европа нима экса, шуни ўради» — Эрдоған Европадаги энергетика инқирози сабаблари ҳақида гапирди
Фото: РИА «Новости»
Европа давлатларида энергия муаммоси уларнинг Россия Федерациясига қарши ҳаракатлари туфайли юзага келган. Худди шундай фикрларни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған айтиб ўтди.
«Европанинг Россия президенти Владимир Путинга нисбатан позицияси, шунингдек, жорий қилинган санкциялар норозиликларга сабаб бўлди. Россия раҳбари: «Агар сиз шундай қилсангиз, мен ҳам шундай қиламан», - деди. Путин ўз ихтиёридаги барча дастак ва қуроллардан фойдаланмоқда. Ушбу воситалардан асосийси табиий газдир», - дейди Эрдоған .
Унинг сўзларига кўра, «Европа нима экса, шуни ўради». Шу билан бирга, Эрдоған, Туркия газ билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслиги кераклигини таъкидлади.
Бундан ташқари, у Туркия ва Греция ўртасидаги кескинликнинг кучайиши муаммосига тўхталди. Унинг таъкидлашича, Греция расмийлари Туркиянинг Ўрта ер денгизидаги провокацияларга қарши туришга тайёрлигини билишади ва энди вазиятнинг кескинлашувига ҳисса қўшмайди. Шу билан бирга, Анқара Грециянинг ҳаракатларини НАТО даражасида муҳокама қилиш ташаббуси билан чиқди.
«Ўйлайманки, Афина энди Туркия билан муносабатлардаги келгуси қадамларни таҳлил қилади. Акс ҳолда, аввал айтганимдек, ҳар қандай дақиқада зарба берилиши мумкин», дея қўшимча қилди президент .
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг