Европа Комиссияси Россиядан олтин импортини тақиқлаш режаларини тасдиқлади
Фото: ТАСС
Европа Комиссия (ЕК)нинг Россияга қарши янги санкциялар бўйича таклифлари орасида Россия олтинини олиб киришни тақиқлаш кирди. Бу ҳақда ЕК баёнотида айтиб ўтилган.
«Бугунги санкциялар пакети Россия олтинининг импортига янги тақиқни назарда тутади. Шунингдек, биз икки мақсадли товарлар ва юқори технологиялар экспорти устидан назоратни кучайтирмоқчимиз», дейилади баёнотда.
Шунингдек, Европа Иттифоқ (ЕИ)га кўра, ўзининг таклиф этаётган санкциялар пакетида «Биз яна бир бор таъкидлаймизки, ЕИнинг чеклов чоралари ҳеч қандай тарзда учинчи давлатлар ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосига қаратилган эмас», дейилади.
Таъкидланишича, ЕИнинг амалдаги санкцияларини олти ойга, яъни 2023 йил январи охирига қадар узайтиришни таклиф қилинган. Ўша пайтда кейинги режалар кўриб чиқилади.
Жума куни эрта Брюсселда Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийси журналистларга 18 июль куни бўлажак ЕИ Ташқи ишлар кенгашининг кун тартиби ҳақида «Санкциялар бўйича муҳокама бўлади. Биз бир қатор чора-тадбирларни тайёрлаяпмиз», деди. У ОАВга Европа Комиссия санкциялар бўйича олиб бораётган ишнинг турли соҳалари ҳақида маълумот беришини айтган.
Қайд этилишича, бу ўз-ўзидан бошқа санкциялар пакети эмас. Гап амалдаги санкцияларни сақлаб қолиш, уларни такомиллаштириш ҳақида бормоқда.
«Мавжудларига баъзи чора-тадбирлар қўшилади, аммо биз кўпроқ ўзимизнинг олдинги санкцияларимиз пакетларини яхшилаш, мустаҳкамлаш ҳақида гапиряпмиз», деган ЕИ расмийси.
Шунингдек, суҳбатдош муҳокама чоғида кенгаш аъзолари Россиядан олтин экспортини тақиқлаш таклифини муҳокама қилишларини тасдиқлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг