Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича Махсус элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

13:36 09 Август 2023 Сиёсат
570 0

2023 йил 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича Махсус элчиси Томас Никлассон ўртасида видеоконференсалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатга тезкорлик билан гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Афғон муаммосини тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда БМТнинг етакчи роли муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар афғон муаммоси бўйича ҳам икки томонлама асосда, ҳам Марказий Осиё давлатларининг махсус вакиллари даражасида маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер